Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 17 мингга яқинлашди
Local
−
20 July 2020 10060 1 minute
Бугун, 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 214 нафарга ошиб, 16 966 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлар:
34 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
32 нафари Андижон вилоятида;
26 нафари Наманган вилоятида;
21 нафари Сирдарё вилоятида;
11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
9 нафари Жиззах вилоятида;
5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 9 279 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 7 599 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
AllTo'qaev Putinni atoqli davlat arbobi deb atadi
29 September