Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 73 нафарга кўпайди
Жамият
−
22 Июнь 2020
5684Бугун, 22 июнь куни пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 49 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Бухоро вилоятида 5 нафар, жами 66 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Пойтахтда тузалганларнинг 52 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 81 ёшли онахон, ёши кичиги эса 3 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2342 нафарга етди.
Бундан ташқари, Бухоро вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги эса 28 ёшда. Ҳозирда ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 472 нафарга етди.
“Шундай қилиб, бугун кун давомида 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4450 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда шифокорлар Ўзбекистондаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанаётган 1932 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь