Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 500 нафарга яқинлашди

Жамият

image

Бугун, 23 апрель кун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Сурхондарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан эса 1 нафар, Бухоро вилоятидан бугуннинг ўзида яна 6 нафар, жами 9 нафар бемор буткул соғайди. Улар масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 1 нафари (аёл) 54 ёшда, Тошкент шаҳридан. Яна бир нафари (эркак) эса Тошкент вилоятидан, 25 ёшда. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган.

Сурхондарёда тузалган бемор (эркак) эса 31 ёшда бўлиб, Сирдарё вилоятидан. У жорий йил 27 март куни чартер рейс билан Россиядан Термиз шаҳрига келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятида соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Наманган вилоятидан бўлса, 1 нафари Бухоро вилоятидан. Уларнинг ёши каттаси 62 ёшда, энг ёши кичиги эса 21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар ҳозирча  495 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1716 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 7 нафари вафот этган.  

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг