Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 3444 нафарга етди
Жамият
−
09 Июнь 2020
5114Навоий вилоятида 21 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 9 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Навоий вилоятида 21 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, соғайганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган. Уларнинг барчаси ушбу вилоятдан (20 нафари Зарафшон шаҳридан, 1 нафари Хатирчи туманидан).
Маълумот учун, Навоий вилоятида соғайганлар 114 нафар бўлса, эндиликда улар 135 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафарни ташкил этмоқда. Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 87 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3444 нафарга етди.
LiveБарчаси