Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 15 нафарга етди
Жамият
−
18 Март 2020
25029Аввалроқ, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг турмуш ўртоғида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 15 нафарга етди.
Таъкидланишича, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ дастлабки ҳолат жорий йилнинг 15 март куни Париждан келган ўзбекистонлик аёлда аниқланганди. Мамлакатда ҳозиргача 2100 киши карантинга олинган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.
LiveБарчаси