Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 13 нафарга етди
Жамият
−
18 Март 2020
22881Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ дастлабки ҳолат жорий йилнинг 15 март куни Париждан келган ўзбекистонлик аёлда аниқланганди. Мамлакатда ҳозиргача 2100 киши карантинга олинган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.