Ўзбекистонда хусусий туғруқхоналар очилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни  "Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида"ги қарорни имзоладигани ҳақида хабар бергандик.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хусусий тиббиёт муассасалари учун туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланаши кутилмоқда.

Белгиланишича, туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланиш фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Хавфсиз оналик” стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган туғруқ, жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника, бактериологик ва клиник-биокимё лабораториялари ҳамда юқори малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлган, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашинуви дастурини доимий юритиш шарти билан хусусий тиббиёт муассасаларига рухсат этилади.

Қарорга асосан, 2020 йил 1 мартга қадар соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим тўғрисида электрон маълумотлар алмашинуви дастурини (кейинги ўринларда – Электрон маълумотлар алмашинуви дастури) қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилади.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев туғруқхона

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг