Ўзбекистонда қорамоллар орасида юқумли касаллик тарқалгани ростми?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс томонидан қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани туфайли ҳар жойдан ҳам гўшт сотиб олмасликка чорловчи аудиохабар тарқалди. Ҳолатга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

Вазирлик ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда тегишли идора вакиллари ҳамкорлигида атрофлича ўрганилганини билдирди. Унга кўра, сўнгги олти ой давомида ҳудуддаги чорва молларида бирор-бир касаллик аниқланмагани, қорамоллар соғлом парвариш қилинаётгани аниқланган.

Ёлғон ва асоссиз хабар тарқатган аудиохабар эгаси Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшовчи фуқаро Ф.Т. исмли аёл киши экани маълум бўлди. Унга ёлғон хабар бериш, ваҳима уйғотувчи асосланмаган маълумот тарқатиш учун қонунчиликда жиддий жазо борлиги тушунтирилган ҳамда мутасадди идоралар томонидан огоҳлантирилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг тақдим этган маълумотида келтирилишича, Ўзбекистонда қорамоллар сони 14,5 миллион бошга, 2023 йилга нисбатан 435 минг бошга, қўй-эчкилар 24,1 миллион бошга, ўтган йилга нисбатан 500 минг бошга кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ истеъмол нархлари индекси эълон қилиниб, бир нечта маҳсулотлар, жумладан гўшт нархи ошганди.


Мақола муаллифи

Теглар

юқумли касаллик қорамоллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг