Гўшт қимматлади, тарвуз арзонлади. Истеъмол нархлари индекси эълон қилинди
Жамият
−
01 Август
12583Июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача даражаси 0,3 фоизга пасайган. Айрим турдаги маҳсулотлар нархи ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилнинг июль ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан транспорт нархлари 8,5 фоизга, таълим соҳасидаги хизматлар 3,8 фоизга, соғлиқни сақлаш 3,7 фоизга қимматлаган.
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 10,5 фоизни ташкил этган. Хусусан: гўшт маҳсулотлари нархи июлда 1,5 фоизга, дори-дармонлар нархи 2,2 фоизга кўтарилган.
Мева-сабзавот таркиби бўйича бир ой ичида энг арзонлаган маҳсулот тарвуз (-43,5 фоиз). Шунингдек, помидор (-40,7 фоиз), бақлажон (-35,8 фоиз), қовун (-31,3 фоиз), бодринг (-11,9 фоиз) нархи тушган.
Нархлар индексидаги юқори ошиш асосан ёқилғи-энергетика соҳасида кузатилган. Бензин ўтган йилги шу даврга нисбатан 20 фоизга, пропан 16,8 фоизга, метан эса 36,9 фоизга қимматлашган.
LiveБарчаси