Ўзбекистонда қанча талаба расмий равишда ижарада туради?
Жамият
−
27 Март 2023
5267Ўзбекистонда 83 018 нафар талаба расмий равишда ижарада туриши маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра, солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномалари сони 307 063 тани ташкил этган.
Қайд этилишича, талабалар билан тузилган ижара шартномалари сони 50 976 тадан, расмий равишда ижарада турувчи талабалар сони эса 83 018 нафардан иборат.
Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 228,5 мингта ижара шартномалари асосида 21,7 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 53,7 фоизга ва даромад солиғи суммаси 34,4 фоизга ошган.
Юридик шахслар ўртасида тузилган 78,5 мингта ижара шартномалари асосида 39,8 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 25,9 фоизга ва даромад солиғи суммаси 35,6 фоизга кўпайган.
Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 7,8 млрд сўм имтиёз қўлланилган.
LiveБарчаси