Фарғоналик 130 ёшли онахон Гиннесга кириши мумкин
Жамият
−
12 Сентябрь 19131 2 дақиқа
Ўзбекистон тарихида илк бор 130 ёшли шахснинг туғилганлик факти белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вазирлик ташаббуси билан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси давомида Фарғона вилоятининг Бувайда тумани Адлия бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Қорақум” МФЙда амалга оширилган хатловларда 1895 йилда туғилган Умарова (Тошматова) Ҳувайдонинг туғилиши қайд этилмагани аниқланган.
Бувайда тумани Адлия бўлими томонидан киритилган даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг Бувайда тумани “Қорақум” МФЙда ўтказган сайёр суд мажлисида Умарова (Тошматова) Ҳувайдонинг 1895 йил 1 январда Бувайда туманида туғилганлик факти белгиланган.

“Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, сиз аввал ҳам 130 ёшли Ҳувайдо момо ҳақида эшитгансиз, лекин момонинг 130 ёшда эканини исботловчи факт йўқ эди. Ана энди расман Умарова Ҳувайдо момо Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсон ҳисобланади. Ҳувайдо момо Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг ёши улуғ инсон сифатида ҳам киритилиши мумкин. Воқеалар ривожини кузатамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 август куни дунёдаги энг кекса инсон сифатида тан олинган Этель Катерхэм ўзининг 116 ёшини нишонлагани хабар қилинган эди. Катерхэм 1909 йилнинг 21 августида Хэмпшир графлигида туғилган. У саккиз фарзандли оиланинг аъзоси бўлган. Унинг опаси Глэдис Бабилас ҳам узоқ умр кўриб, 2002 йилда 104 ёшида вафот этган.
Live
Барчаси