Дунёнинг энг кекса инсони 116 ёшга тўлди
Бу қизиқ
−
21 Август 4379 2 дақиқа
Бугун, 21 август куни дунёдаги энг кекса инсон ўзининг 116 ёшини нишонламоқда. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби хабар берди.
“Англиядаги Суррай графлигида яшовчи Этель Катерхэм рекорд эгаси бўлиб, 30 апрелдан буён дунёдаги энг кекса аёл ҳисобланади, чунки LongeviQuest унинг ёшини тасдиқлаган”, дейилади хабарда.
Катерхэм 1909 йилнинг 21 августида Хэмпшир графлигида туғилган. У саккиз фарзандли оиланинг аъзоси бўлган. Унинг опаси Глэдис Бабилас ҳам узоқ умр кўриб, 2002 йилда 104 ёшида вафот этган.
Катерхэм Катерхэм 1976 йилда турмуш ўртоғидан айрилган, шунингдек, икки фарзанди ҳам узоқ яшамаган. У 1909 йилда туғилган охирги тирик инсон сифатида тилга олинади. Шунингдек, Катерхэм 2020 йилда – 110 ёшида COVID-19 билан касалланган ва пандемияни бошидан кечирган энг кекса инсонлардан бири ҳисобланади.
“Ҳар бир имкониятга “ҳа” денг, чунки унинг қаерга олиб боришини ҳеч қачон билмайсиз. Ижобий кайфиятни сақланг ва ҳамма нарсада меъёрни билинг”, дейди Катерхэм ундан узоқ умр кўриш сири ҳақида сўралганда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ япониялик 108 ёшли Шицуи Хакоиши дунёдаги энг қари сартарош сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилгани хабар қилинганди. Умумий ҳисобда 108 йил-у 115 кундан бери яшаб келаётган аёл 1916 йил 10 ноябрда мамлакатнинг Точиги префектурасида жойлашган Накагава шаҳарчасида деҳқон оиласида туғилган.