Гиннес китоби вакиллари сайёрадаги энг кекса инсонга сертификат топширди (видео)

Олам

image

Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари дунёдаги энг кекса аёл – япониялик Томико Итоока яшаётган қариялар уйига ташриф буюриб, унинг жорий мақомини тасдиқловчи расмий сертификатни топширди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Гиннеснинг рекордлар китоби веб-сайтига кўра, сертификат аёл сўнгги 5 йил давомида ўзи яшаб келган Хиого префектурасидаги қариялар уйида топширилган. Томико 1908 йил 23 майда Японияда туғилган ва ҳозирда 116 ёш 117 кунлик ҳисобланади.

Маълумот учун, Томико император Мейджи даврида Осакада туғилган. Ёшлигида у ўрта мактабнинг волейбол жамоаси аъзоси бўлган. У 1979 йилда турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг қояга кўтарилиш ва пиёда юриш билан шуғулланган. Аёл ҳозирда энг узоқ умр кўрган одамлар орасида 23-ўринни эгаллаб турибди, бироқ бор-йўғи икки ҳафта ичида у бу рўйхатда 21-ўринга кўтарилиб олиши мумкин.

Тарихда ёши ҳужжатларда қайд қилиниб, энг узоқ умр кўрган одам 122 йил 164 кун яшаган франциялик Жанна Кальман ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой 117 ёшли Мария Бранас Морера вафотидан сўнг, Томико Итоока расман дунёдаги энг кекса аёл ва энг кекса одам мақомини олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гиннес китоби энг кекса инсон Томико

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made