Дунёдаги энг кекса аёл сартарош Гиннесга киритилди (видео)
Бу қизиқ
−
07 Март
2728Япониялик 108 ёшли Шицуи Хакоиши дунёдаги энг қари сартарош сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда “Kyodo News” хабар берди.
Умумий ҳисобда 108 йил-у 115 кундан бери яшаб келаётган аёл 1916 йил 10 ноябрда мамлакатнинг Точиги префектурасида жойлашган Накагава шаҳарчасида деҳқон оиласида туғилган. Хакоиши 14 ёшида сартарош бўлишга қарор қилган ва Токиога кўчиб ўтган. У ерда дастлаб шогирд сифатида ўз ҳунарини пухта эгаллаган. У 20 ёшида сартарошлик гувоҳномасини олган ва эри билан бирга салон очган. 1937 йилда бошланган Япония-Хитой урушида ҳалок бўлишидан олдин уларнинг икки фарзанди бор эди.
1945 йил 10 мартда Токиога АҚШ томонидан ўт очилиши оқибатида Хакоиши салонини йўқотди. Бундан олдин у ва унинг болалари Точиги префектурасининг бошқа жойларига эвакуация қилинган.
Сартарош 110 ёшигача қайчини қўлидан қўймаслигини ва ўша вақтгача ишлашда давом этишини айтган.
“Бу йил мен 109 ёшга тўляпман, шунинг учун 110 ёшга етгунимча давом этаман”, деган у ўзига ишонч билан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг кекса одам сифатида танилган япониялик Томико Итоока вафот этгач, бразилиялик роҳиба Инах Канабарро Лукас 116 ёш 211 кунлик ёшида дунёдаги энг кекса одамга айланганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар

