Ўзбекистонда дизель ёнилғиси арзонлайди
Жамият
−
13 Февраль
8769Ўзбекистонда дизель ёнилғиси нархи арзонлаштирилади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” раиси Баҳодир Сиддиқов маълум қилди.
Унинг айтишича, кеча, 12 февраль куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган йиғилишда дизель нархини арзонлаштириш топшириғи берилган.
“Қишлоқ хўжалигида дизель ёқилғиси сотиб олиш асосий харажатлардан ҳисобланади. Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” олдига 2024 йилда 680 минг тонна дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш, шу билан бирга, маҳсулотни арзонлаштирилган нархда фермер хўжаликларига етказиб бериш вазифаси қўйилди”, дейди Сиддиқов.
Шунингдек, у жорий йилда 2023 йилга нисбатан қўшимча 200 минг тонна дизель ёнилғисини ишлаб чиқаришни режалаштирилганини маълум қилди.
“Бир ҳафта мобайнида барча ҳисоб–китобларни якунлаб, дизелнинг биржага қўйиладиган нархини 15 фоизга камайтириш бўйича ҳамма чораларни кўряпмиз”, дея қўшимча қилди компания раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш ўтказилганди.
LiveБарчаси