Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг вазни назорат қилинади 

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда давлат ходимларининг тана вазни ўлчаб борилади ва бу ҳақдаги маълумотлар махсус платформага жойланади. Бу ҳақда кеча, 19 июнь куни қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради. 

Унга кўра, жорий йил 1 августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.

Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда:

  • имкониятдан келиб чиққан ҳолда ташкилот ҳудудида спорт зоналари ташкил этилади;
  • ходимлар жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши таъминланади;
  • спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг “hrm.argos.uz” платформасига мунтазам киритиб борилиши таъминланади;
  • ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя этилиши бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга ошириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур фармон билан эндиликда давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилиши ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилиши ҳамда республика даражасидаги ташкилот раҳбарлари ҳам Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали танланиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

давлат хизматчиси давлат органлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг