Энди давлат хизматчиларининг хизмат сафари электрон баҳоланади
Жамият
−
20 Июнь 1902 2 дақиқа
Эндиликда давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарлари натижаси электрон тизимда баҳоланади. Бу ҳақда кеча, 19 июнь куни қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.
Фармон билан янги тартиб ўрнатилади ва унга мувофиқ жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.
Бунда:
- хизмат сафари режаси ва натижалари, географияси, ходимлар сони ҳамда харажатларни онлайн кузатиб бориш имконияти яратилади;
- хизмат сафарларининг муайян давлат органининг фаолияти самарадорлигига бевосита, оралиқ ва якуний таъсири мониторинг қилиб борилади;
- давлат хизматчилари ҳар бир хорижий хизмат сафарлари якунлари бўйича ҳисобот топширади ҳамда ҳисобот асосида хизмат сафарининг самарадорлиги баҳолаб борилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур фармон билан эндиликда давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилиши ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилиши ҳамда республика даражасидаги ташкилот раҳбарлари ҳам Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали танланиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси