Ўзбекистонда бодринг нархи ўсишда давом этмоқда
Жамият
−
16 Декабрь 2023
8218Ўзбекистонда калта бодирингнинг нархи йилдан йилга кўтарилиб бормоқда. Бу ҳақда 2023 йил 13 декабрь куни EastFruit нархлар мониторинги хабар берди.
2023 йил ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда иссиқхоналарни газ билан таъминлашдаги муаммолар туфайли силлиқ калта бодринг нархининг тез кўтарилиши ҳақида маълумот берилганди.
Кейинчалик, ушбу маҳсулотлар нархи ўсишда давом этди ва ўтган ҳафтада ўртача улгуржи нарх 29 фоизга кўтарилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг улгуржи бозорларида биринчи бўлиб катта миқдорда иссиқхона силлиқ узун бодринглари пайдо бўлди, уларнинг нархи ўтган йилги рекорд даражадан ошди.
2023 йил 1 декабрдан 8 декабргача Ўзбекистонда иссиқхонада бир кг силлиқ калта бодрингнинг ўртача улгуржи нархи 21 минг сўмдан 27 минг сўмгача ошган ва ўтган йилги рекорд кўрсаткичини сақлаб қолган. Ушбу улгуржи нархлар ўтган йилнинг шу даврида қайд этилган даражаларга тўғри келади.
Ўтган ҳафтада Тошкент улгуржи бозорларида ўтган йиллардагидан анча юқори нархда иссиқхонада етиштирилган силлиқ узун бодрингнинг биринчи йирик миқдори пайдо бўлди. 2023 йил 8 декабрь ҳолатига кўра, бу полиз экинининг ўртача 1 кг нархи 25 000 сўмни ташкил этади, бу ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 14 фоизга, 2021 йилга нисбатан 2,5 баробарга ва 2020 йил нисбатига эса 1,7 баробарга юқоридир.
Ўзбекистонда иссиқхона бодрингининг тарихий максимал кўрсаткичлари жорий йилнинг январ ойининг учинчи ўн кунлигида қайд этилган, ўшанда Марказий Осиё мамлакатларида аномал совуқ ҳарорат кузатилгани сабабли иссиқхонадаги силлиқ узун бодрингнинг ўртача бир кг нархи 31 000 сўм, калта силлиқ бодринг эса 35 000 сўмни ташкил қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь