Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Бу қизиқ

image

Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил давомида ишлаб чиқарилган бензиннинг ҳажми 2022 йилга нисбатан 115,5 минг тоннага ортди. 

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 1,1 млн тоннани ташкил этганди. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 фоизга кўп. Ўтган 2023 йилда эса автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1 млн 215 минг 500 тоннага етган. 

Бунда энг кўп ёнилғи январь ойида ишлаб чиқарилган. Энг кам миқдор эса май ойига тўғри келади. 2023 йилда йирик корхоналар томонидан ойлар кесимида бензин ишлаб чиқариш миқдори қуйидагича:

• январда – 139,6 минг тонна;

• февралда – 124,2 минг тонна;

• мартда – 121,4 минг тонна;

• апрелда – 119,4 минг тонна;

• майда – 46,2 минг тонна;

• июнда – 100,0 минг тонна;

• июлда – 133,3 минг тонна;

• августда – 108,0 минг тонна;

• сентябрда – 113,8 минг тонна;

• октябрда – 100,3 минг тонна;

• ноябрда – 109,3 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Global Petrol Prices“ платформаси томонидан эълон қилинган рейтингда МДҲ давлатлари орасидаги энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бензин Статистика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made