Ўзбекистонда аномал совуқ қанча давом этиши айтилди
Бу қизиқ
−
10 Январь 2023
115690Ушбу ҳафтанинг охиригача аномал (ғайритабиий) совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қор ёғади, республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларини баъзи жойларида кучли бўлади.
11 январда фақат республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган қор ёғиши сақланиб туради.
Кейинчалик ҳафта охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
10-11-январ кунлари Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Совуқ ҳавонинг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳароратнинг сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлади.
Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат кечалари 12-17° совуқгача, баъзи жойларда 20° совуқгача, кундуз кунлари 5-10° совуқгача, баъзи жойларда 12° совуқгача пасаяди. Энг кучли совуқ республика шимолида – кечалари 20-25° совуқгача, Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида 27-30° совуқгача, кундуз кунлари 7-12° совуқгача бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси