Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони тугатилди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони тугатилиб, ерлар табиатга қайтарилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, агентлик ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан республика бўйлаб қатор ҳудудларда чиқинди полигонларини қисқартириш билан боғлиқ ишлар олиб борилган.

Жумладан, Ўзбекистонда 2024 йил ҳамда 2025 йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги жами 47 та маиший чиқинди полигони рекултивация қилинган ҳамда тупроқ қатламлари билан ёпиш ишлари амалга оширилган.

2024 йил ҳисоби қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 1 та (11 гектар);
  • Андижон вилоятида 6 та (14,90 га);
  • Бухоро вилоятида 1 та (0,50 га);
  • Қашқадарё вилоятида 5 та (19,15 га);
  • Наманган вилоятида 3 та (5,38 га);
  • Самарқанд вилоятида 1 та (2,40 га);
  • Тошкент вилоятида 3 та (9,58 га);
  • Фарғона вилоятида 6 та (17,11 га)
  • Хоразм вилоятида 1 та (1 га).

2025 йилда эса республика миқёсида жами 18 та (81,68 гектар) қаттиқ маиший чиқинди полигонида рекултивация ва тупроқ қатлами билан ёпиш ишлари режалаштирилган ва айни пайтда уларда ишлар якунига етган.

Шу ўринда, жами 185 та (1446,04 гектар) қаттиқ маиший чиқинди полигонидан 47 тасида рекултивация қилиш ҳамда тупроқ қатламлари билан ёпиш ишлари амалга оширилган. 

Шунингдек, республика бўйича жами 42 та чиқинди тўплаш полигони фаолияти тугатилиб, 90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилган.

Эслатиб ўтмиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида илк бор ерости чиқинди сақловчи махсус қутилар мажмуаси ишга туширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон чиқинди полигони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг