Ўзбекистонда 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасасига сув ташиб келинади

Жамият

image

Ўзбекистон шу бугунги кунда 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Презиеднти Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтди.

Йиғилишда қайд этилишича, сўнгги беш йил давомида аҳоли сув таъминотини яхшилаш бўйича 10 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп маблағ ажратилган. Бу даврда илк бор 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

2021 йилда 6300 километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилгани, 474 та сув иншоотлари қурилгани, 592 та маҳаллада 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшилангани таъкидланди.

“Энг муҳими, бу ишлар ҳисобига 1,5 миллион аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга, ҳали соҳада ечимини кутаётган муаммолар кўп”, деган Президент.

Шавкат Мирзиёев 4 мингта маҳаллада ичимлик суви суткасига 4-6 соат берилишини, 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган таъминот йўлга қўйилмаганини танқид қилган.

Бундан ташқари, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззахда ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам.


Мақола муаллифи

Теглар

сув

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг