Ўзбекистон жамоасининг мағлубиятсиз серияси якунланди
Спорт
−
06 Май 2023
19205Тошкент шаҳрида давом этаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 5-куни ортда қолди. Кун дастурида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов Колумбия вакили Марло Хартадодан устун келган бўлса, -57 кг да Абдумалик Халоков гаяналик Кевин Аликокни мағлуб этди. Кеча Ўзбекистон жамоасининг мусобақадаги дастлабки йўқотиши ҳам қайд этилди. -80 кг да Жасурбек Йўлдошев иорданиялик чарм қўлқоп устаси Ҳусейн Иашишга имкониятни бой берди.
Бугун, 6 май куни яна 3 нафар мезбонлар вакили жанг қилади. -63,5 кг да Руслан Абдуллаев маврикийлик Ричанро Колин билан куч синашса, -67 кг да Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик Юто Вакитага қарши рингга кўтарилади. Ўзбекистонлик боксчиларнинг бугунги иштирокини кечги дастурда Саиджамшид Жафаров якунлаб беради. Жафаровга мексикалик Алонсо Верде рақиблик қилади.
Абдуллаев иштирокидаги жанг соат 14:15 дан кейин бошланса, Мўйдинхўжаев ва Жафаров иштирокидаги баҳслар 19:00 дан сўнг старт олади.
LiveБарчаси