Ўзбекистон жамоалари шахмат Олимпиадасининг иккинчи турида ҳам ғалаба қозонди
Спорт
−
12 сентябр 2024 7066 1 дақиқа
Бугун, 12 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида старт олган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон эркаклар жамоаси 2.5-0.5 ҳисобда Мисрни, аёллар жамоаси эса Анголани 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақа амалдаги ғолиби сифатида баҳсларда иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон эркаклар ва қизлар жамоаси ғалаба билан бошлаганди. Эркаклар терма жамоаси вакиллари Тринидад ва Тобагони 3.5-0.5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, қизлар 4:0 ҳисоби билан Гаити жамоасини мағлуб этганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август