Ўзбекистон янгиланган FIFA рейтингида икки поғона юқорилади
Спорт
−
24 Октябрь
5749Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) янгиланган рейтингида 58-ўринни эгаллади.
Сречко Катанец шогирдлари ўтган ойдагидан икки поғона юқорилашга эришди. Октябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва БААга қарши ўйинлар ўтказиб, битта ғалаба ва дуранг қайд этди. Ҳозирда Ўзбекистон Осиё жамоалари ичида FIFA рейтингида 7-жамоа бўлиб турибди.
Осиё терма жамоалари ичида ҳамон Япония терма жамоаси энг яхши ўринни банд этган. Кун чиқар юрт вакиллари FIFA рейтингида 15-ўринга жойлашди. Ўзбекистон билан ЖЧ-2026 саралашида бир гуруҳдан жой олган Эрон эса 19-ўринни эгаллади.
Рейтингни ҳали-ҳамон амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси бошқармоқда. Кучли бешликка Франция, Испания, Англия ва Бразилия терма жамоалари киришни уддалаган.
LiveБарчаси