Ўзбекистон ва Туркия ўртасида бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича олий даражадаги кенгаш тузилади (видео)
Жамият
−
29 Октябрь 646 1 дақиқа
Бугун, 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бундан ташқари, кўп қиррали ва узоқ муддатли шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланган. Хусусан:
- Имтиёзли савдо битими доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги баённома;
- Ижтимоий таъминот тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ва уни амалга ошириш бўйича маъмурий битим;
- 2022 йил 29 мартда имзоланган давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённомага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қўшимча баённома.
Билдирилишича, имзоланган ҳужжатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ишбилармон доиралар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда икки мамлакат фуқароларининг ижтимоий ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган.
Live
Барчаси27 Октябрь