Ўзбекистон ва Тожикистон авиақатновни тиклашга келишиб олди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукуматлари Тошкент – Душанбе йўналишида мунтазам рейсларни тиклашга келишиб олди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” хабар берди.

“Бугунги кунда авиаалоқани тиклашнинг аниқ санаси, икки давлат пойтахтлари ўртасидаши парвозларнинг жадвали келишиляпти”, деган Тожикистон Ҳукуматидаги манба.

Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар жорий йилнинг 16 март куни тўхтатилганди. Бундан ташқари, Ўзбекистон шу кундан бошлаб Тожикистон билан қуруқликдаги чегараларини ҳам ёпганди.

Аввалроқ, Ўзбекистон авиаалоқани тиклаш таклифи билан чиққани, аммо Тожикистон томони бу масалада аниқ қарорга келмагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон авиақатнов

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг