Ўзбекистон ва Тожикистон авиақатновни тиклашга келишиб олди
Local
−
22 October 2020 7565 1 minute
Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукуматлари Тошкент – Душанбе йўналишида мунтазам рейсларни тиклашга келишиб олди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” хабар берди.
“Бугунги кунда авиаалоқани тиклашнинг аниқ санаси, икки давлат пойтахтлари ўртасидаши парвозларнинг жадвали келишиляпти”, деган Тожикистон Ҳукуматидаги манба.
Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар жорий йилнинг 16 март куни тўхтатилганди. Бундан ташқари, Ўзбекистон шу кундан бошлаб Тожикистон билан қуруқликдаги чегараларини ҳам ёпганди.
Аввалроқ, Ўзбекистон авиаалоқани тиклаш таклифи билан чиққани, аммо Тожикистон томони бу масалада аниқ қарорга келмагани хабар қилинганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August