Ўзбекистон ва Сербиянинг биринчи хонимлари учрашди
Жамият
−
29 Октябрь 10387 1 дақиқа
Кеча, 28 октябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Сербия Республикасининг Биринчи хоними Тамара Вучич учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Норасмий мулоқот чоғида халқлар ўртасидаги алоқалар, гуманитар ва маданий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучичнинг музокаралари натижалари Ўзбекистон – Сербия муносабатларини мутлақо янги босқичга олиб чиқиши, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилган.
Шундан сўнг, Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич маданий дастурда қатнашган. Олий мартабали меҳмонга Ўзбекистон халқ амалий санъати кўргазмаси ва анъанавий маросимлари намойиш этилган.
Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтиб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични расмий кутиб олиш маросими ўтказилганди. Шунингдек, икки давлат етакчиларининг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзолади.
Live
Барчаси