Ўзбекистон Сербия билан 12 та ҳужжат имзолади
Жамият
−
28 Октябрь 3767 1 дақиқа
Бугун, 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Етакчилар ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан:
- Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
- Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Тиббий хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Муҳандислик, илғор технологиялар, сунъий интеллект ва турдош соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган дастур;
- Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични расмий кутиб олиш маросими ўтказилганди. Шунингдек, икки давлат етакчиларининг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Live
Барчаси