Ўзбекистон U-23 жамоасининг Париж Олимпиадаси йўлидаги рақиблари маълум бўлди

Спорт

image

Бугун, 25 май куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида келгуси йилнинг апрель-май ойларида Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича U-23 Осиё кубоги баҳсларининг саралаш босқичига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси “E” гуруҳида жой олди. Гуруҳда Ўзбекистонга Эрон, Афғонистон ва Гонгконг жамоалари рақиблик қилади. 

Осиё кубоги саралаш босқичида 11 та гуруҳда 43 та жамоа кураш олиб боради. Саралаш гуруҳлари ғолиб жамоалари ва яна 2-ўринни эгаллаган 4 та жамоа Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритади. Саралаш баҳслари шу йилнинг 4-12 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. “E” гуруҳи саралаш ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади.

Маълумот учун, Осиё чемпионати 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол турнирига саралаш босқичи вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг учта совриндор жамоаси ОФК вакили сифатида Париж мезбонлигидаги Олимпиадага йўлланма олади, 4-ўринни эгаллаган жамоа эса Африка қитъаси вакили плей-офф ўйинини ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Париж Олимпиадаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made