Ўзбекистон Туркий инвестиция фондига қўшилди

Жамият

image

Ўзбекистон Туркий инвестиция фондига қўшилди. Кеча, 1 ноябрь куни Президент томонидан имзоланган қонун билан Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги битим ратификация қилинган. 

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистоннинг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини Битимда назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан унинг бошланғич капиталидаги 2 000 та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи эканлиги белгиланди.

Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Битимнинг бажарилиши учун масъул ваколатли орган этиб, Марказий банк Битим бўйича депозитарий функциясини бажариши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 16 март куни Туркий давлатлар ташкилотининг Анқарада ўтган навбатдан ташқари саммитида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  • Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитининг Анқара декларацияси;
  • Туркий давлатлар ташкилотининг фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги қарор;
  • Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги битим.

Мақола муаллифи

Теглар

инвестиция фонд ТДТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг