Туркий инвестиция фонди ташкил этилди
World
−
16 March 2023 6704 1 minute
Туркий Давлатлар Ташкилотининг бугун, 16 март куни Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммити якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
1. Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитининг Анқара декларацияси;
2. Туркий давлатлар ташкилотининг фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги қарор;
3. Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги битим.
Саммитда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари – Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари – Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Эрсин Татар иштирок этди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September