Ўзбекистон Тожикистонга яна инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Олам
−
26 Май 2020
5946Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан Тожикистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда “Asia-plus” хабар берди.
Бу сафар 24 тонналик ёрдам юки асосан антибиотик дори воситаларидан иборат бўлди.
“Ўзбекистон ҳукуматининг Душабега келган ёрдами пойтахт Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя бошқармасига берилди”, деган Душанбе мэриясидаги манба.
Таъкидланишича, мэр Рустам Имомали шаҳарнинг тегишли тузилмаларига дори воситаларидан коронавирусга чалинганларни даволаш учун кўрсатма бўйича ва бепул фойдаланилишини назорат қилишни топширган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йилнинг 9 апрель куни Тожикистонга 18 та темир йўл вагонида дори-дармон ва озиқ-овқат юборганди. Шавкат Мирзиёев топшириғи билан 8 май куни Душанбега 8 нафар ўзбек шифокорлари ва 10 тонна ёрдам юки, шунингдек, 10 та ўпкани сунъий шамоллатиш ускунасини юборди.
Бундан ташқари, ўша куни Ўзбекистон Тожикистонга 144 та тиббий контейнерлар юборди. Улардан пойтахтдаги “Бофанда” стадионида вақтинчалик госпитал қурилди.
LiveБарчаси