Имомали Раҳмон муҳтож аҳолига ёрдам пули ажратишни буюрди
Олам
−
11 Июль 2020
7143Тожикистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож одамларга бир марталик ёрдам пули тарқатилади. Мамлакат Президенти Имомали Раҳмон тегишли фармонни имзолади.
Унга кўра, пандемия туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ижтимоий заиф аҳоли қатламига энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида (40 доллар атрофида) бир марталик ёрдам пули ажратилади.
Ёрдам пули фуқароларнинг банк карталарига ташлаб берилади, агар картаси бўлмаса, нақд берилади.
Тегишли вазирлик идораларга 1 августгача ёрдам пули бериладиган аҳоли рўйхатини тузиш топширилди.
Мамлакат Молия вазирлиги тегишли тартибда бир марта тўланадиган маблағларни ажратиши белгиланди.
Маълумот учун, бугунгача Тожикистонда 6 457 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 5 115 нафари соғайган ва 55 киши вафот этган.
LiveБарчаси