Тожикистон cоғлиқни сақлаш вазири: “Республика эпидемиянинг энг юқори чўққисидан ўтди”

Олам

image
Марказий Осиёда коронавирус. Минтақада касаллик қайд этилганлар сони 20 мингга яқинлашди north_east

Марказий Осиёда коронавирус. Минтақада касаллик қайд этилганлар сони 20 мингга яқинлашди

Тожикистон Республикаси коронавирус эпидемиясининг энг юқори чўққисидан ўтди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Жалолиддин Абдуллозода СССР газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Касаллик чўққиси 15 майда, энг кўп касалланганлар аниқланган кунда қайд этилди. 15 майдан кейин мамлакатда касаллик аниқланиш ҳолатлари кун сайин камайиб, соғайганлар сони кўпаймоқда. Кўриб турганингиздек, сўнгги кунларда биронта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмади", дейди вазир.

Шу билан бирга, вазирнинг таъкидлашича, улар COVID-19 билан боғлиқ бўлган баъзи ўлимларни текширишган. Натижада улар аслида коронавирусдан вафот этмагани аниқланган.

"Бу одамлар илгари операция қилинган, масалан, операцияни ўтказиб юборишган ёки диабет касаллиги билан оғриганлар. Бундай шароитда стресс сабабли улар оғир аҳволга тушиб қолишган", дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.

Жалолиддин Абдуллозоданинг таъкидлашича, мамлакатда коронавирусни даволаш учун барча зарур дори-дармонлар мавжуд.

"Соғлиқни сақлаш вазирлигининг омборларида коронавирусни даволаш учун барча зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмлар етарли миқдорда мавжуд. Мен ҳар куни шаҳар ва туманларнинг бош врачларига келиб, керакли дори-дармонларни захирага олиб боришни ва шифохонадаги беморларга ҳам, уйда даволанаётганларга ҳам бепул беришни буюраман. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббиёт муассасаларининг омборларида бугунги кунда протоколга мувофиқ етарли миқдорда Арбидол,  Эргоферон,  Иммунал,  Левофлаксин,  Амиксин,  Азитромитсин,  Гидроксихлорохин,  Делагил, витаминлар ва бошқа дорилар мавжуд. Бундан ташқари, тахминан 2-3 миллион ниқоб бор ... Қўрқманг, ваҳима қилманг, дори сотиб олманг, чунки коронавирус билан касалланганлар учун дори-дармонлар, тўшак, хизмат, озиқ-овқат 100 фоиз бепул!!!", дейди Абдуллозода.

Аввалроқ, Тожикистон касалланиш ҳолатлари бўйича Ўзбекистондан ўтиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ 3 807 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 865 нафари соғайган, 47 нафари эса вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Тожикистонда

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг