Ўзбекистон Тожикистонга 1000 тонна ун юборди
Олам
−
30 Май 2020
7114Ўзбекистон Тожикистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ёрдам юки 19 та темир йўл вагонида Душанбега жўнатилди. Бу ҳақда “Asia Plus” хабар берди.
Ёрдам Тожикистонда коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун юборилди. Ёрдам юки озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлардан иборат. Хусусан, 1 000 тоннадан ортиқ ун юборилди.
Жорий ҳафта бошида Ўзбекистон Душанбега 24 тонна дори воситалари юборганди. Бунгача эса расмий Тошкент жорий йилнинг 9 апрель куни Тожикистонга 18 та темир йўл вагонида дори-дармон ва озиқ-овқат юборганди. Шавкат Мирзиёев топшириғи билан 8 май куни Душанбега 8 нафар ўзбек шифокорлари ва 10 тонна ёрдам юки, шунингдек, 10 та ўпкани сунъий шамоллатиш ускунаси юборилди.
Бундан ташқари, ўша куни Ўзбекистон Тожикистонга 144 та тиббий контейнерлар юборди. Улардан пойтахтдаги “Бофанда” стадионида вақтинчалик шифохона қурилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ 3 807 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 865 нафари соғайган, 47 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь