Ўзбекистон Тожикистондан бир йилда $23 млнлик электр сотиб олган

Жамият

image

Ўтган йилда Ўзбекистон Тожикистондан 23 миллион долларга 1 миллиард кВт/соат электр энергияси сотиб олган. Бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазири Далер Жума маълум қилган. 

Қайд этилишича, Тожикистон 2021 йилда хорижга 2020 йилга нисбатан кўпроқ электр энергияси экспорт қилган. Бунда мамлакат қарийб 2,5 миллиард кВт/соат электр энергияси сотган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 900 миллион кВт/соатдан кўпроқ. 

Маълум қилинишича, ресурсларнинг асосий қисмини Ўзбекистон ва Афғонистон харид қилган. Хусусан, Афғонистон Тожикистондан 1 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси сотиб олиш учун қарийб 55 млн доллар сарфлаган. Ўзбекистон эса 1 миллиард кВт/соат электр энергеясига 23 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 январь куни Марказий Осиё ягона электр тармоғида йирик авария юз бергани сабаб Ўзбекистон  Афғонистонга электр етказиб беришни тўхтатганди. Бироқ 27 январь куни Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклади.

“Конец света”

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти  узилди.

Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аэропортлар фаолияти  чекланди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.

Қозоғистон томони кейинроқ таъминот тиклангач, узилиш Сирдарё ИЭС сабаб юз берганини  эълон қилди. Аммо бунга Ўзбекистон томони муносабат билдирмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг