Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тиклади
Жамият
−
02 Февраль 2022
2889Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон жанубдаги қўшниси Афғонистонга носозлик туфайли тўхтатилган электр энергиясини етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот котиби Эльмира Бекмуродова QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Авария оқибатлари бартараф этилгандан сўнг, Ўзбекистон яна Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўлиқ тиклади”, деди вазирлик масъули.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 январь куни Марказий Осиё ягона электр тармоғида йирик авария юз бергани сабаб Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб беришни тўхтатди.
Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси маълумотларига кўра, маҳаллий мутахассислар Қобулни Туркманистон томонидан етказиб бериладиган энергия билан таъминлашга муваффақ бўлган.
“Конец света”
Жорий йилнинг 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.
Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аэропортлар фаолияти чекланди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
Қозоғистон томони кейинроқ таъминот тиклангач, узилиш Сирдарё ИЭС сабаб юз берганини эълон қилди. Аммо бунга Ўзбекистон томони муносабат билдирмади.
LiveБарчаси