Ўзбекистон ТИВ раҳбари Саудия ва қўшни давлатлар элчиларини қабул қилди
Жамият
−
25 Март
2998Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вазир Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкулов билан Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашган.
Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода билан олий ва юқори даражадаги бўлажак мулоқотлар жадвали, иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш ва ўзаро манфаат касб этадиган кўплаб соҳаларда қўшма истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишга эътибор қаратилган.
Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистон элчиси Шадурди Мередов билан тобора кенгайиб бораётган икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлигимизга доир қатор мавзулар, мамлакатлар ўртасида аввал эришилган келишувлар ижроси, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар кун тартибидан ўрин эгаллаган.
Саудия Арабистони элчиси Юсуф ал-Утайбий жаноблари билан учрашув чоғида сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва бошқа бир қатор сиёсатчилар таъзия билдириш учун Россия элчихонасига борган эди.
LiveБарчаси