Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди
Спорт
−
10 Март 4643 2 дақиқа
Австралияда ўтказилаётган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди. “Б” гуруҳида учинчи ўрин билан ушбу босқичга йўл олган Котрина Калбайте шогирдлари унда “А” гуруҳининг ғолиби Жанубий Корея билан тўқнаш келади.
Бўлажак баҳс 14 март куни Сидней шаҳрида ташкил этилади. Қайд этиш жоиз, мазкур беллашув ғолиби келаси йил Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Имкониятни бой берган жамоа эса мундиал йўлланмаси учун чорак финалнинг бошқа бир жуфтлигида мағлуб бўлган иштирокчи билан кураш олиб боради.
Маълумот учун, “Б” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси аввалги турларда Хитой ва Шимолий Кореяга йирик ҳисобларда мағлуб бўлган эди. Сўнгги турда Бангладеш устидан қозонилган ғалаба эса жамоага плей-офф босқичига чиқиш имконини берди.
Турнир регламентига кўра, гуруҳларда учинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасидан энг яхши натижа қайд этганлар плей-офф босқичига йўл олади. Ушбу рейтингда Ўзбекистон 3 очко билан Вьетнамдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Жанубий Корея эса “A” гуруҳида Эрон ва Филиппин терма жамоаларини мағлуб этиб, Австралия билан дурранг қайд этди ҳамда гуруҳда 7 очко билан 1-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўлланма олди.
Live
Барчаси