“Ўзбекистон темирйўллари”га раҳбарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори билан “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда акциядорлик жамиятининг Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Нарзуллаев Зуфар Ғиёсович – “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланган. Унинг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Раҳматов Ҳикматулла Нарзуллаевич, ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига Комилжонов Абдумалик Абдувоҳидович, темирйўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари вазифасига эса Ризаев Элёр Абдумаликович тасдиқланган.

Бундан ташқари, Ҳосилов Ҳусниддин Нуриддинович “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бош муҳандиси лавозимига тайинланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Нарзуллаев Зуфар Ғиёсович "Ўзбекистон темирйўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов темурйўллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made