“Ўзбекистон темир йўллари”га янги раис тайинланди

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Нарзуллаев Зуфар Ғиёсович "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда жамият Матбуот хизмати хабар берди.

Зуфар Нарзуллаев 1996 йилдан Ўзбекистон темир йўл соҳасидаги таркибий бўлинмаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2009-2016 йилларда темирйўл тизимида капитал қурилиш дирекциясига раҳбарлик қилган. 

У 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳам бўлган. Зуфар Нарзуллаев 2017 йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Раҳметов Ҳикматилла Нарзуллаевич "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани учун “Ўзбекистон темир йўллари” раиси лавозимида ишлаб келаётган Хусниддин Хосиловни ишдан олганди.

Бундан ташқари, шу куни Сув хўжалиги вазири ўринбосари Бахтиёр Камолов, Транспорт вазири  ўринбосари Абдусамат Мўминов, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Соҳиб Саифназаров ва Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг