Ўзбекистон тарихда биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди

Жамият

image

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши аъзолигига сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Кеча, 7 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025-2027 йиллар учун БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши аъзоларига сайлов бўлиб ўтди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо давлатларнинг 185 нафар овозини олди ва ўз тарихида биринчи марта Кенгаш аъзолигига сайланди.

Маълумот учун, мазкур Кенгаш БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъулдир. Ушбу тузилма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида барқарор ривожланишнинг барча уч йўналиши – иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан рағбатлантириш бўйича асосий ўринни эгаллайди. У уч йиллик муддатга сайланадиган 54 аъзодан иборат.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таркибига сайланганди. Шунингдек, Ўзбекистон Женевада Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг