Ўзбекистон Суперлигаси қайтди

Спорт

image

Кеча, 16 июль куни узоқ танаффусдан сўнг, Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тур учрашувлари бошланди. Кун дастуридан ўрин олган уч учрашувда қизиқарли натижалар қайд этилди.

Дастлаб Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Хоразм”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Майдон эгалари сафида голларга Оллаберган Каримов ва Лупчо Дориев муаллифлик қилди.

Амалдаги чемпион “Нефтчи” эса ўз майдонида “Бухоро” устидан иродали ғалабага эришди. Меҳмонлар ўйин бошида Хуршидбек Мухторовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиққан бўлса, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Стипе Перица ва Жамшид Искандаровнинг аниқ зарбалари фарғоналикларга 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Тошкентда бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Насаф” баҳсида эса қаршиликлар устун келди. Билол Тошмирзаевнинг голига Рўзиқул Бердиев шогирдлари Бобир Абдухолиқовнинг дубли ҳамда Отубанжонинг голи билан жавоб қайтариб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бугун, 17 июль куни ҳам 12-тур доирасида яна учта учрашув ўтказилади.

Ҳозирча мусобақа жадвалида 31 очко тўплаган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 26 очко билан иккинчи, “Бухоро” эса 20 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг