Ўзбекистон Россияга ҳам гуманитар ёрдам жўнатди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари томонидан Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда кеча, 30 август куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

Унинг айтишича, жорий йилнинг 26 август куни оғирлиги тахминан 12 тонна бўлган гуманитар юк Белгород вилоятининг Шебекинский тумани аҳолисига етказилган. Юкда болалар ва катталар кийим-кечаклари ва пойабзаллари, дори-дармонлар, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд.

“Россия томони Ўзбекистон раҳбарияти ва унинг фуқароларига икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам дўстлик анъаналарига, ҳар томонлама стратегик шерикликка асосланган муносабатларнинг юксак даражасини акс эттирувчи ушбу хайрихоҳлик учун чуқур миннатдорлик билдиради”, дейилади Захарованинг баёнотида.

Маълумот учун, Белгород вилояти Украина билан чегарадош саналади. Уруш шароитида вилоят тез-тез ўққа тутилади. Хусусан, жорий йилнинг 28 августида ҳам Белгород вилояти узра Украина Қуролли Кучларига қарашли учувчисиз самолёт уриб туширилган

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон тадбиркорлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар ёрдам Украинага жўнатилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон гуманитар ёрдам Белгород

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг