Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди

Жамият

image

Ўзбекистон тадбиркорлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар ёрдам Укаринага жўнатилди. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украинага жами 785 844 гривна (тахминан 21 минг АҚШ доллари) қийматидаги қишки пойабзал, спорт, болалар ва аёллар кийимлари юборилган. Шу жумладан, умумий қиймати 157 771 гривна (тахминан 4 минг АҚШ доллари) бўлган тиббий шприцлар, тиббий пахта ва инфузион тизимлари жўнатилган.

Гуманитар ёрдам аллақачон Львов вилоятининг Дрогобитский тумани маъмурияти, Ижтимоий сиёсат бўлими ва Львов вилояти махсус тиббий ёрдам бўйича кенгашига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафардан иборат болалар гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

гуманитар ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг