Ўзбекистон олтин сотиш бўйича 2-ўринни олди
Жамият
−
07 Июль 2023
11266Ўзбекистон май ойида олтин сотувчи давлатлар қаторида дунёда иккинчи ўринга чиқди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши маълум қилди.
Айтилишича, Ўзбекистон хорижга Қозоғистон ва Германиянинг кўрсаткичларидан 5,5 баробар кўп, яъни 11 тонна олтин сотган. Биринчи ўринни эса 63 тонна кўрсаткич билан Туркия эгаллаган.
Билдирилишича, мамлакат олтин-валюта захираларининг фаол сотилишини Туркия Марказий банкининг миллий валютани сунъий равишда қўллаб-қувватлаш борасидаги аввалги сиёсати билан изоҳлаш мумкин. Июнь ойида регуляторнинг ушбу курсни ўтказишдан бош тортиши турк лирасининг кескин қулашига олиб келган.
Маълумотларга кўра, Польша 19 тонна кўрсаткич билан олтиннинг асосий харидорига айланган. Иккинчи ўринда эса 16 тонна билан Хитой қайд этилган. Ундан кейинги ўриндагиларнинг хариди тўрт тоннадан ортмаган.
Маълумот учун, Жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 27 тоннага камайган. Апрель ойи билан солиштирганда, қимматбаҳо металлар савдоси икки баравардан кўпроқ қисқарган.
LiveБарчаси