Ўзбекистон олтин экспортини кескин кўпайтирди
Жамият
−
22 Март 2022
15423Жорий йилнинг февраль ойларида Ўзбекистон олтин экспортини сезиларли орттирди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилган.
Икки ой давомида жами 2 млрд 361,9 млн долларлик олтин сотилган. Жумладан январь ойида олтин сотишдан 587 млн доллар ишлаб олинган бўлса, февралда бу кўрсаткич 1 млрд 734,6 млн долларгача ўсган.
Олтин 57 фоиз улуш билан Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарига айланди, бу эса бошқа товарларни сотишнинг қисқаришига олиб келган. Олтиндан ташқари январь-февраль ойларида 1 млрд 386 млн долларли товарлар ва 348,5 млн долларлик хизматлар ҳам экспорт қилинган.
Икки ой давомида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 8 млрд 731,3 млн долларни ташкил қилган. Шундан 4 млрд 96,5 млн доллар экспорт ҳиссасига, 4 млрд 634,9 млн долар импорт ҳиссасига тўғри келган. Сальдо -538,4 млн доллар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 март ҳолатига 35 млрд 360 долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 935,3 миллион долларга ўсган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023