Доллар курси кетма-кет пасайишдан сўнг кўтарилди
Жамият
−
17:42 713 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 23,66 сўмга ошди ва 11 935,37 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 112,4 сўмга кўтарилиб, 13 432,07 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,91 сўмга пасайди ва 145,58 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 3,63 сўмга қимматлаб, 1788,85 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 4 минг сўмга тушиб, 1 млн 795 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 4 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 19 млн 572 минг 243 сўмга ошди ва 937 млн 100 минг 395 сўм этиб белгиланган.